Самарқандда 1,5 миллиард сўм пулни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қамалди

Жамият 01 Апрель 2017 37244

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди "Мирбозор бозори" МЧЖ раиси ва унинг 12 нафар шеригини давлат маблағини талон-торож қилганлиги учун турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди, деб хабар бермоқда Спутник суддаги манбага асосан.

Хабарда айтилишича, Нарпай туманидаги "Мирбозор бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Равшан Турдиев қўл остидаги ходимларидан иборат жиноий гуруҳ ташкил этиб, ноқонуний молиявий фаолият билан шуғулланган ҳамда давлат манфаатларига ўта йирик миқдорда зарар етказган.

Миллий хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари Р.Турдиев мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда 400та дўкон ва 2 мингта пештахта ижараси ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаганини аниқлашди. У мазкур ҳужжатлар орқали ҳар ойлик мажбурий йиғимларнинг катта қисмини яшириш ва ўзлаштиришга эришган. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам кунлик тўловларни йиғишда худди шу тарзда иш олиб боришган.

"Бозорнинг 2013-2015 йиллардаги фаолияти текширилганида Р.Турдиев бошчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан ҳужжатлар сохталаштирилганлиги ва 1,52 миллиард сўм маблағ талон-торож қилинганлиги, 787 миллион сўмдан ортиқ солиқ йиғимлари қасддан яширилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, бозор маъмурияти маҳаллий органларнинг рухсатисиз автотураргоҳ ташкил этиб, унинг ортидан 142 миллион сўм даромад қилган", — деган суд вакили Sputnik мухбирига.

Р.Турдиев судда ўз айбига иқрор бўлди. Суд ҳукм чиқаришда айбланувчиларнинг келтирилган зарарнинг бир қисмини қоплаганлигини инобатга олган. Жиноий гуруҳ раҳбари 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ҳамда уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. У энг кам иш ҳақининг 310 баравари миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Унинг қўл остидаги 12 нафар шериклари ҳам уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар, энг кам иш ҳақининг 75дан 300 бараваригача жарима тўлашга ҳукм қилиндилар ва беш ярим йилдан олти ярим йилгача муддатларга озодликдан маҳрум этилдилар. Суд барча судланувчилар давлатга етказилган 1,46 миллиард сўмдан ортиқ зарарни жамоавий ҳолда тўлашлари тўғрисида ҳукм чиқарди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар