2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси устидан ғалабага эришган Сурия терма жамоаси бош мураббийи Айман Ҳаким ўйиндан кейинги матбуот-анжуманида йиғлаб юборгани маълум бўлди. 

"Мамлакатимиз фуқароларига қувонч улашганимиздан хурсандман", – деган мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни ЖЧ-2018 саралаши 6-тур учрашувлари доирасида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 90-дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига Сурия фойдасига ҳал бўлган эди.