Тошкентдаги барча маҳаллаларда кутубхона ва маиший шохобчалар ташкил этилади

Жамият 01 Апрель 2017 4704

2017 йилнинг 1 апрель куни шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 31 март Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланган “Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида “Замонавий маҳалла” марказлари намунавий лойиҳасини жорий қилиш тўғрисида”ги 333-сонли қарор мазмун-моҳиятини аҳолига, хусусан тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида брифинг ташкил этилди. 
 
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 мартдаги селектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 сентябрдаги 73-сонли баённомаси ижросини таъминлаш, Тошкент шаҳар туманлари ҳудудларида миллий урф одатга мос “Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳаси (Юнусобод туманидаги “Увайсий” маҳалласи мисолида) асосида, маҳаллалар ҳудудида таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, шунингдек, замонавий маҳаллаларни ташкил этиш орқали ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган. 

Унга кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан Тошкент шаҳридаги барча маҳаллаларда “Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳа асосида маҳалла оқсоқоли, маслаҳатчилари, профилактика инспектори учун хоналар, қариялар учун дам олиш хонаси, кутубхона, коммунал тўловларни қабул қилиш шохобчаси, барча шароитлари мавжуд ўриндиқлар, соябонлар, болалар майдончаси ҳамда дам олиш майдонлари, енгил конструкциялардан иборат ёшлар учун спорт иншоотлари, кичик архитектура шакллари ва фавворалар, тунги ёритгич мосламаларидан ташкил топган маҳалла маркази, шунингдек гўзаллик салони, савдо шохобчаси, нонвойхона, пойабзал таъмирлаш устахонаси, маиший техникалар таъмирлаш устахонаси, кичик хажмдаги кийим-бош таъмирлаш ательеси, кичик ва ўрта бизнес (ҳудуд экологияси, жамоат тартиби, фуқаролар ҳафсизлиги ва тинчлигига таъсир этмайдиган) фаолияти учун, кичик ўқув ва спорт марказидан ташкил топган савдо ва маиший шохобчаларини ташкил этишга рухсат берилади.

Маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший шохобчалар ташкил этиш, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва туман ҳокимликлари томонидан тавсия этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.

Мазкур қарорда қайд этилган савдо ва маиший шохобчалар капитал қурилмаларининг қурилиш ишлари якунланганидан ҳамда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, фаолият турини ўзгартирмаслик (савдо ва маиший шаҳобчаларни қайта ихтисослаштирмаслик) шарти билан ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектига мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Жойларда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган маҳалла марказларига мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан “Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳаси бўйича барпо этилган маҳалла марказлари иншоотлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимларига беғараз фойдаланиш учун топширилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Замонавий маҳалла” намунавий лойиҳаси асосида ташкил этилган, маҳалла маркази ҳамда савдо ва маиший шохобчаларини қуриш ихтиёрини билдирган тадбикорлик субъектларининг мурожаат ва лойиҳалари эътибор билан ўрганилиб, уларга ер майдонини ажратиш бўйича туман ҳокимлари, Савдо-саноат палатаси шаҳар бошқармаси, Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими томонидан шаҳар ҳокимлигига асосланган таклиф киритилади. Ушбу лойиҳани амалга оширишда ихтиёр билдирган тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит берилади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар