Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ИИБга подполковник Элбек Хайруллаев бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «На посту» газетаси хабар берди.

Фото "Постда" газетаси

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Ўзбекистон Президенти шаҳар айланиш вақтида Юнусобод туманига ҳам ташриф буюрганди. Президент кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган. Шундан сўнг - 25 март куни тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов лавозимидан озод этилган

Шунингдек Юнусобод тумани раҳбарияти фаолияти кескин танқид қилинган. Айнан шу сабабдан нафақат туман ҳокими, балки, Солиқ бошқармаси, прокуратура ва ИИБ раҳбарлари ҳам ишдан олинганди.