АҚШ президенти Дональд Трамп савдо сиёсатига тааллуқли иккита фармон имзолади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Биринчи фармон импорт маҳсулотлар учун солиқ ва бож тўловлари йиғишга, иккинчиси эса мамлакатнинг савдо дефицитини баҳолашга тааллуқли.

"Ҳеч ким ҳеч қачон бизнинг давлатчалик ёмон савдо битимлари амалга оширмаган", деб айтди Трамп.

Аввалроқ Трамп 31 март куни АҚШнинг савдо дефицитини аниқлаш учун катта кўламли тадқиқот ўтказишга буйруқ бериши маълум қилинганди.