Суриядаги маҳаллий кучлар назоратни ўз ихтиёрларига олмагунча, турк қўшинлари ушбу араб давлатида қолади. Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Чавушўғли шундай баёнот берди. 

Туркия армияси 2016 йил 24 август ойидан ИШИД террорчиларига қарши "Фрот қалқони" ҳарбий амалиётини ўтказиб келади. У Сурия мухолифати билан ҳамкорликда Сурия шимолидаги Жараблус чегара шаҳрини эгаллади. Кейинроқ, Ал-Боб турклар назоратига ўтди. 29 март куни Туркия бош вазири Бинали Йилдирим амалиётнинг муваффақиятли якунлангани ҳақида баёнот бериб, зарур бўлиб қолганда, янги амалиёт ўтказилиши ҳақида ҳам маълум қилинишини айтганди. 

Чавушўғли, шунингдек, АҚШнинг суриялик курдлар ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари билан ҳамкорлик қилаётгани юзасидан Анқара хавотирларини билдирган эди. Туркия раҳбарият курд кучларини Курдистон ишчи партияси билан алоқадор террорчилик ташкилоти деб билади.