Украина президенти Пётр Порошенконинг 2016 йилдаги даромади 12 млн гривна (440 минг АҚШ доллари)га тенг бўлган. Давлат ёки маҳаллий ўзи-ўзи бошқариш идоралари вазифаларини бажарувчи шахслар декларацияларининг Ягона давлат реестрида шу ҳақда маълум қилинган. 

Ҳужжатга мувофиқ, президент маоши 366 342 гривна (13 400 доллар)ни ташкил этган. 11 902 976 гривна (436 550 доллар)ни Халқаро инвестиция банкидан фоиз сифатида олган. Сиёсатчи  26 252 гривна (960 доллар)ни корпоратив ҳуқуқлари ва қимматли қоғозларидан воз кечиши натижасида қўлга киритган. 

Украина раҳбари, шунингдек, Киев яқинида 1,3 минг кв.метр майдонда ҳовли-жойга эга. Бундан ташқари, умумий майдони 35 минг кв.м.га тенг ер участкалари ҳам бор. Шу билан бирга, рўйхатда пойтахтдаги хонадонлар, Винницадаги тураржой биноси ҳамда Одессадаги нотураржой иншооти қайд этилган. 

Украина раҳбари, даромадлар тўғрисидаги декларацияга 2010 йилда ишлаб чиқилган Mercedes-Benz Vito автомобилини, Bayliner моторли қайиғи, XIX-XX аср Россия ва Украина рассомларининг картиналари, XIX-ХХ асрларга доир ҳайкалтарошлик намуналари тўплами ва бошқа бадиий қийматга эга асарларга эгалигини маълум қилган. 

Украина президентининг рафиқаси Марина Порошенконинг 2016 йилдаги даромади 75 минг гривнани ташкил этган.