Uzbek Tigers жангини бошлади

Спорт 01 Апрель 2017 4908

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл 5-туридан ўрин олган Uzbek Tigers жамоасининг Astana Arlans’га қарши жанги бошланди. Боксчилар ҳар бири 3 дақиқадан беш раунд кураш олиб боради. 

Рингга биринчи бўлиб 64 кг вазн тоифасидаги боксчилар чиқиб келишди. Элнур Абдураимов қозоғистонлик Дилмурод Мижитовни синовдан ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар