Андижонда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида вилоят олимпиадаси ғолиблари аниқланди

Жамият 02 Апрель 2017 4271

28 март – 1 апрель кунлари Андижон тиббиёт коллежида вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб ҳунар коллежлари иккинчи ва учинчи курс ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг мазкур босқичида 14 та умумтаълим фанлари бўйича таълим муассасаларининг 579 нафар 3-курс ҳамда 575 нафар 2-курс ўқувчилари иштирок этдилар.

Билимлар беллашуви натижаларига кўра 28 нафар ўқувчилар ғолибликни қўлга киритиб, олимпиаданинг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шунингдек, совринли ўринларни эгаллаган 16 нафар ўқувчи келгуси йили бўлиб ўтадиган олимпиаданинг вилоят босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Фанлар кесимида энг кўп натижани Андижон давлат университети қошидаги 4-сонли академик лицей (6 та ўрин), Андижон давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицей (5 та ўрин), Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 3-сонли ҳамда Андижон машинасозлик институти қошидаги 2-сонли академик лицейлар (2 тадан ўрин) ўқувчилари қўлга киритди.

Олимпиада ғолибларини тақдирлаш маросимида ғолиб ўқувчиларга махсус гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази масъул ходими А.Ғаниев, вилоят касб ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Ф. Бузруков ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтинкўл иқтисодиёт коллежи директори Ш.Маматқуловлар иштирок этдилар ва ғолиб ўқувчиларни эришган ютуқлари билан қизғин табрикладилар.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31508 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 68774 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9358 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131057 Жамият
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 60 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 2132 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 274 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Видеосуҳбат. Андижонлик машҳур тадбиркор ютуқ ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтди
20:55 1570 Жамият
Кўпроқ янгиликлар