АПЛ. «Челси» ўз уйида тўхтатилди, «МЮ» яна дуранг ўйнади

Спорт 02 Апрель 2017 5258

Англия премьер-лигасининг 30-туридан олган яна 5та учрашув бўлиб ўтди. Унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Челси» ўз уйида кутилмаганда «Кристал Пэлас»га имкониятни бой бериб қўйди ва «Стемфорд Бриж»даги 13 учрашувдан иборат ғалабали сериясига якун ясади. Бундан эса «Тоттенҳэм» унумли фойдаланиб қолди. Шимолий лондонликлар бу турда «Бёрнли»га ташриф буюриб ишончли ғалабани қўлга киритди ва «Челси» билан ўртадаги фарқни 7тагача қисқартирди. «Челси» ҳисобида 29 учрашувда 69 очко бўлса, «Тоттенҳэм» шунча ўйинда 62 очко тўплаган. 

«Манчестер Юнайтед» бир неча йўқотишлар билан ўйнаб «Вест Бромвич»ни енга олмади. Эндиликда Моуриньо шогирдлари ҳисобда 28 учрашувдан кейин 53 очко мавжуд. «Лестер» эса ўз уйида «Сток Сити»ни мағлубиятга учратди. Натижада лестерликлар бош мураббийи инглиз мураббийлари ичида биринчи бўлиб кетма-кет 4та учрашувда ғалаба қозонган илк мутахассисга айланди. «Лестер» ҳисобидаги очколар сони 33тага етди ва жамоа 13-ўринга кўтарилиб олди. 

АПЛда қолиш учун кураш олиб бораётган яна бир жамоа «Ҳалл» ҳам бу турда «Вест Ҳэм»дан устун келган бўлса, «Сандерленд» навбатдаги мағлубиятини тан олишига тўғри келди.

Англия премьер-лигаси, 30-тур

Челси – Кристал Пэлас 1:2 (1:2)

Голлар: Фабрегас (5) – Заа (9), Бентеке (11).
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо (Батшуайи, 74), Аспиликуэта, Фабрегас, Педро, Азар, Матич (Виллиан, 59), Канте, Диего Коста.
Кристал Пэлас: Ҳеннесси, Сако, Томкинс (Дэнн, 46; Дилэйни, 60), Уорд, Миливоевич, Панчон, Заа, Таунсенд (Келли, 60), Кабай, Шлупп, Бентеке.
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (50), Бентеке (68), Миливоевич (73), Кэйҳилл (79), Давид Луиз (83).

Манчестер Юнайтед – Вест Бромвич 0:0

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Валенсия, Байи, Рохо, Лингард, Янг, Кэррик, Мхитарян (Руни, 74), Феллайни, Рэшфорд, Марсьяль.
Вест Бромвич: Фостер, Ньом, Маколи, Доусон, Эванс, Макклейн (Моррисон, 57), Брант, Ливермор, Флетчер, Робсон-Кану (Рондон, 70), Шадли (Якоб, 67).
Огоҳлантиришлар: Рохо (43), Ньом (47), Ливермор (87), Феллайни (90), Руни (90), Якоб (90).

Лестер – Сток Сити 2:0 (1:0)

Голлар: Ндиди (25), Варди (47).
Лестер: Шмейхель, Беналуан, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Ндиди, Грэй (Чилуэлл, 87), Марез, Окадзаки (Амарти, 73), Варди (Слимани, 81).
Сток Сити: Грант, Шоукросс, Питерс, Джонсон, Мартинс Инди, Аллен, Уэлан (Адам, 70), Арнаутович, Собхи, Уолтерс (Крауч, 54), Берахино (Диуф, 70).
Огоҳлантиришлар: Шоукросс (16), Уэлан (29), Фукс (60), Крауч (69), Арнаутович (90).

Ҳалл – Вест Ҳэм 2:1 (0:1)

Голлар: Робертсон (53), Раноккия (85) – Кэрролл (18).
Ҳалл: Якупович, Дэвис (Гросицки, 46), Магуайр, Робертсон, Раноккия, Маркович, Аль-Мухаммади, Клукас, Ндиайе (Мэлоуни, 79), Эрнандес (Хенриксен, 80), Ньяссе.
Вест Ҳэм: Рэндолф, Фонте, Крессуэлл (Масуаку, 68), Байрэм, Коллинз, Куяте (Кальери, 90), Лансини, Снодграсс (Фернандеш, 66), Фегули, Айю, Кэрролл.
Огоҳлантиришлар: Фонте (2), Ньяссе (58), Кэрролл (64), Ндиайе (73).

Уотфорд – Сандерленд 1:0 (0:0)

Гол: Бритос (59).
Уотфорд: Гомес, Кабуль (Янмат, 42), Бритос, Холебас, Кэткарт, Дукуре, Амрабат (Саксесс, 53), Клеверли, Капу, Ньянг (Суньига, 87), Окака Чука.
Сандерленд: Пикфорд, О′Ши, Денайер, Овьедо, Коне, Янузай (Хазри, 70), Гибсон (Ндонг, 61), Родуэлл, Джонс, Борини, Дефо.
Огоҳлантиришлар: Жонс (72), Хазри (77), Коне (78), Капу (90).

Бёрнли – Тоттенҳэм 0:2 (0:0)

Голлар: Дайер (66), Сон Хёнг Мин (77).
Бёрнли: Ҳитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд (Брэйди, 74), Хендрик, Бартон, Арфилд (Дефур, 78), Грэй (Воукс, 56), Барнс.
Тоттенҳэм: Льорис, Вертонген, Дэвис, Триппьер, Алдервейрелд, Уинкс (Сиссоко, 45), Дайер, Эриксен, Ваньяма (Дембеле, 44), Алли, Янссен (Сон Хын Мин, 73).
Огоҳлантиришлар: Кин (47), Барнс (79).

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар