АПЛ. Турнинг марказий учрашувида жанговар дуранг қайд этилди

Спорт 02 Апрель 2017 7363

Англия премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтди ва учрашув номига яраша жанговор руҳда кечди.

Учрашувнинг бешинчи дақиқасидаёқ меҳмонлар вингери Лерой Сане жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг сўнгги қисмида Тео Уолкотт ҳисобни тенглаштирган бўлса, Агуэро тезда жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимда Шкодран Мустафи томонидан киритилган гол ўйинга якуний нуқтани қўйди — 2:2.

Ушбу дурангдан кейин «Манчестер Сити» ҳисобидаги очколар сони 58тага етди ва жамоа «Ливерпуль»дан битта учрашув кам ўтказган ҳолда 4-ўринда бормоқда. «Арсенал» ҳисобида эса 51 очко бор ва жамоа 6-ўринда қолган.

Турнинг яна бир учрашувида Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Суонси» ва «Мидлсбро» жамоалари тўқнаш келишди ва учрашувда дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди.

АПЛ, 30-тур

Англия премьер-лигаси, 30-тур

Арсенал – Манчестер Сити 2:2 (1:2)
Голлар:
Уолкотт (40), Мустафи (53) – Сане (5), Агуэро (42).
Арсенал: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Габриэл, 46), Озил, Коклен, Уолкотт (Жиру, 68), Чака, Санчес, Уэлбек (Ивоби, 77).
Манчестер Сити: Кабальеро, Отаменди, Стоунз, Клиши, Навас, Сильва (Сабалета, 89), Фернандиньо, Сане, де Брюйне, Стерлинг (Туре, 46), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Навас (8), Коклен (15), Чака (32), Фернандиньо (47), Мустафи (61).

Суонси – Мидлсбро 0:0
Суонси:
Фабианьски, Фернандес, Ольссон, Нотон, Моусон, Кэрролл, Корк, Сигурдссон, Фер, Нарсинх, Айю.
Мидлсбро: Вальдес, Эспиноса, Фабио (Форшоу, 65), Барраган, Гибсон, де Рон, Клейтон, Даунинг, Траоре, Рамирес (Жестед, 39), Негредо.
Огоҳлантиришлар: Фер (16), Фабио (23), Моусон (58), Негредо (69), Жестед (79).

Кўпроқ янгиликлар