Австралиянинг шарқий қисмида "Дебби" тропик бўрони туфайли юзага келган тошқинлар оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

1 апрелда Янги Жанубий Уэльс ва Квинсленд штатлари ҳукуматлари 3 киши, 2 апрелда эса яна 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилишган. 

Маълум қилинишича, яна 3 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Тошқин сабабли яккаланиб қолган жойлар аҳолисига тиббий ёрдамни етказишга Австралия мудофаа кучлари жалб қилинган.