Эквадорда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Жаҳон 02 Апрель 2017 2082

Эквадорда етакчи "Мамлакат альянси" блоки вакили, мамлакатнинг собиқ вице-президенти Ленин Морено ва CREO ҳаракатидан президентликка номзод, собиқ банкчи Гильермо Лассо президентлик сайловларининг 2- босқичига чиқдилар. 

Мамлакатнинг миллий сайлов кенгаши маълумотларига кўра, Ленин Морено 39,21 фоиз, Гильермо Лассо эса 28,35 фоиз овоз тўплаган. Сайловларнинг 1-босқичи натижаларига кўра ғолиб бўлиш учун номзодлардан бири овозларнинг ярмидан кўпини ёки рақибидан 10 фоиз ёки ундан кўпроқ фарқ билан 40 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак эди. Бироқ номзодлардан ҳеч бири бунга эриша олмаган. 

Сайловларнинг 2-босқичи 2 апрелда бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар