Германия миграция хизматига турк дипломатлари ва ҳарбийлари томонидан бошпана сўралган 262 сўровнома берилган. Бу ҳақида Миграция ва қочқинлар федерал идораси (Bamf) хабарига асосланиб, Spiegel маълум қилди. 

Ушбу сўровномаларнинг бирортаси бўйича қарор қабул қилинмаган. Нашрда таъкидланишича, бир ой ичида берилган сўровномалар сони деярли икки карра ошган - февраль ойида ГФР ИИВ турк дипломатик паспортлар эгаларидан бошпана сўралган мурожаатлар сони 136 тани ташкил қилгани маълум қилинган. Сўровномалар 2016 йилнинг июлида Туркияда рўй берган ҳарбий тўнтарув ҳаракатларидан кейин турли вақтларда берилган. 

Ўтган йилнинг июль ойи ўртасида Туркиядаги исёнкорлар гуруҳи ҳарбий тўнтарув ҳаракатини амалга оширган. Асосий можаролар Анқара ва Истанбулда рўй берган. Натижада 240 нафар турк фуқароси ҳалок бўлган, 2 мингдан зиёд киши жароҳат олган, исён бостирилган. 

Октябрь ойида ГФР ички ишлар вазирлиги вакили Йоханнес Димрот Туркиядаги тўнтарувдан сўнг 35 нафар турк дипломати Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берганди. Январь ойи охирида НАТОнинг Германиядаги базасида хизмат қилаётган 40 нафар турк ҳарбийларининг ГФРга бошпана сўраб мурожаат қилгани маълум бўлган.