АҚШнинг Флорида штатида, Эджуотер шаҳрида узоқ бўлмаган ҳудудда иккита енгил моторли самолёт ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Florida Today хабар тарқатди.

Ушбу ҳодиса оқибатида учувчиларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ушбу самолётлар биргаликда учишга чиққанди. Маневрларнинг бирини амалга ошириш вақтида улар тўқнашиб кетган.

Аниқланган маълумотларга кўра, Cessna 170 ва Grumman American AA5B русумли самолётлар тўқнашган.

Самолётларда учувчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган.