Халқаро коалиция Ироқ ва Сурияда 400 фуқаронинг ўлимида айбдорлигини тан олди

Жаҳон 02 Апрель 2017 4453

Америка Қўшма Штатлари томонидан раҳбарлигидаги халқаро коалиция 2014–2017 йилларда Ироқ ва Сурияда авиазарбалар натижасида камида 396 нафар фуқаронинг ўлимида айбдор эканлигини тан олган. Бу ҳақда уюшманинг баёнотида маълум қилинган, деб хабар беради РИА Новости.

Шунингдек, коалиция март ойида Мўсул шаҳрини бомбардимон қилишда 15 нафар тинч аҳоли вакилларининг, февраль ойида Ироқ ва Сурияда 5 нафар фуқаронинг ўлими ҳақидаги хабарлар ишончли эканлигини тасдиқлаган.

Март ойи сўнгида АҚШ армияси Ироқнинг Мўсул шаҳрида 200 га яқин тинч аҳоли вакилларининг ўлимига сабаб бўлган авиазарбалар айнан Америка авиацияси томонидан берилган ҳақиқатга яқин эканлигини таъкидлаган эди. «Агар биз ҳақиқатдан ҳам буни қилган бўлсак — шундай деб ҳисобламоқ учун барча асослар мавжуд — бу уруш вақтларида бехосдан йўл қўйиладиган тасодифдан бошқа нарса эмас», — деган Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши халқаро операцияларга қўмондонлик қилаётган генерал-лейтенант Стивен Таунсенд.

Мўсулнинг ғарбий қисмидаги операциялар халқаро коалиция авиацияси иштирокида олиб борилмоқда. Бироқ тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони ортиб бораётгани туфайли Ироқ ҳарбий кучлари 28 март куни жанговар ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга қарор қилган эди. Айтилишича, Ироқ қўмондонлиги тинч аҳоли ўртасида қурбонларга йўл қўймай террорчиларга зарба бериш учун "янги ҳужум режалари ва тактикаларини ишлаб чиқиш"ни истамоқда.

Ироқ оммавий ахборот воситалари 17 март куни Мўсул бомбардимон қилиниши оқибатида 200 га яқин тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлгани ҳақида хабарлар тарқатган эди. Чамаси, ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти жангарилари позицияларига зарбани АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари берган. Пентагонда тинч фуқароларнинг ўлими юзасидан берилган хабарларни текшириб кўришган. 25 март куни идора Ироқ ҳукумати сўровига кўра шаҳарга зарба бергани, бироқ қурбонларга алоқадор эмаслигини билдираётган эди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53636 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4877 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 109332 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10555 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20903 Ўзбекистон
«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди
10:50 6 Спорт
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
10:40 403 Жамият
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 679 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 342 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар