Колумбиядаги сел қурбонлари сони 112 нафаргача ошди

Жаҳон 02 Апрель 2017 3266

Колумбиянинг Путумайо департаментидаги Мокоа шаҳрида селдан ҳалок бўлганлар сони 112 кишигача етди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Бундай маълумотни мамлакат президенти Хуан Мануэл Сантос келтириб ўтган. Аввалроқ 103 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Кўпчилик одамлар бедарак йўқолган. El Heraldo нашрининг Қизил хочга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, 180 киши жароҳатланган ва 200 киши бедарак йўқолган.

Фожиага кўп соатлик ёмғирлардан кейин дарёларнинг ўзанларидан тошиши сабаб бўлган. 45 минг кишилик Мокоа шаҳри электрсиз қолиб кетган, шаҳарнинг 17 та тумани жабр кўрган.

Шаҳардаги оғир вазият сабабли Колумбия президенти аҳолига ёрдам кўрсатилишини фожиа жойида бошқариш учун шаҳарга йўл олган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар