Боксчи Майрис Бриедис профессионал боксчилар ўртасида нуфузли версияда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган илк латвиялик боксчи бўлди. У Германиянинг Дортмунд шаҳрида ўтган учрашувда немис боксчиси Марко Хукни мағлуб этиб, 90,71 кг гача вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) чемпиони унвонини қўлга киритди. 

Барча ҳакамлар ғалабани бир овоздан Бриедисга топширишди. Якуний ҳисоб қуйидагича кўриниш олди: 116:111, 117:110, 118:109.

Бриедиснинг ғалабасини бокс оламидаги муҳим воқеа деб айтиш мумкин. 

Энди 32 ёшли Бриедиснинг ҳисобида 22 та жангдан 22 та ғалаба бор.

Унинг тенгқури Хук 45 та жангидан 40 тасида ғалаба қозонган, 4 тасида мағлуб бўлган ва биттасини дуранг билан якунлаган.