Осиёнинг энг истиқболли 5 иқтисодиёти

Иқтисодиёт 02 Апрель 2017 20233

Ўтган йили Манила халқаро аэропортидан чиқаверишда кўзга ташланган биринчи нарса тезкор магистраль учун эстакадаларнинг қурилиши бўлди.

Йил охирида 11,6 километрли NAIA Expressway автомобиль йўли қурилиши якунланди. Бу типик инфратузилмавий объект — Филиппин иқтисодиётини ўсишга фаол ундаб, унга Осиёнинг бошқа мамлакатларига етиб олиш имконини беради.

Филиппин — Япониядан Сингапургача чўзилган минтақанинг иқтисодий механизмларидаги атиги биргина муваффақиятли "винт"и, Осиёдаги инфратузилмавий бум эса - иқтисодиёт фаол ривожланишнинг ягона сабаби эмас. InsiderPro Осиё-Тинч океани минтақасидаги истиқболли иқтисодиётга эга беш мамлакат рўйхати билан бўлишди:

 

1. Лаос

Жаҳон банки маълумотларига кўра, қатъий коммунистик позициядаги ҳукуматга эга бу ночор мамлакат жорий йилда ўз иқтисодиётини 7 фоизга яхшилайди. Бу унинг энергетика секторига сармоя киритилгани ҳамда Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси билан узвий алоқалар сабаб рўй беради.

Денгизга чиқиш имкони бўлмаган, 7 миллионга яқин аҳолига эга мамлакат 2020 йилга бориб, 10 фоиз уй хўжаликлари электр таъминоти тармоқларини яхшилаш устида ишламоқда.

Энергетика вазирлиги сайтига кўра, электр энергияси экспорти ҳам режага киритилган. Бундан ташқари, энди  Лаосда бизнес юритиш осонлашади - бу янги қабул қилинган қонунлар самараси бўлади. 2016 йилда ЯИМ 13,7 миллиард долларни ташкил қилди.

 

2. Филиппин

Жаҳон банкига кўра, пойтахтдаги тезкор магистраль — жорий йилда ЯИМни 6,9 фоизга кўтаришнинг ягона сабаби эмас. Инфратузилмани ривожлантиришга кетадиган давлат харажатлари рекорд кўрсаткич - 17,7 миллиард долларга етади - бу умумий ЯИМнинг 5 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Филиппин ахборот агентлиги шу ҳақида хабар берди.

102 миллион аҳолига эга мамлакат "солиқ ислоҳотини тезлаштириши, давлат инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириши ва давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини йўлга қўйиши" керак", - деди Forbes'га Метро-Маниладаги Banco de Oro UniBank'нинг етакчи бозор таҳлилчиси Жонатан Равелас.

Инфратузилма харажатлари аллақачон ўрнашиб олган иқтисодий тараққиёт омиллари, масалан, хориждан пул ўтказмалари ва истеъмолчи харажатлари билан уйғунликда мамлакат иқтисодиётининг янада ўсишига туртки беради.

Ўтган йили ЯИМнинг умумий ҳажми 311 миллиард долларни ташкил қилди. Аэропортлар ва темир йўллар онлайн-форматда ишга тушиши биланоқ хорижий сармоялар оқими кучаяди, сайёҳларнинг ҳаракатланиши ҳам осонлашади. Туризм - Филиппин иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчи омили.

 

3. Камбожа

Жаҳон банки Осиёдаги бу кичик мамлакатнинг 19,4 миллиардлик ялпи ички маҳсулотининг 6,9 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда. Бу тикувчилик саноати, шунингдек кўчмас мулк объектлари ва қурилишга киритиладиган тўғридан-тўғри сармоялар туфайли юз беради.

Баъзи тикув фабрикалари Вьетнамдан шу ерга кўчириб келинган, зеро Камбожада меҳнат учун иш ҳақи камроқ. Research and Markets маълумотларига кўра, 2015 йилда кийим-кечак экспорти 6 миллиард долларга етди, бу умумий экспортнинг 70 фоизини ташкил қилади.

Тикув фабрикаларида банд кишилар сони 700 минг нафардан иборат. Эндиликда Камбожада ҳам Лаосдаги каби бизнес юритиш мумкин, дея таъкидланади Жаҳон банкида.

 

4. Мьянма

Яна бир мамлакат ЯИМ бу йил 6,9 фоизга ўсади. Мьянмага хорижий сармоялар 2012 йилда, ҳарбий диктатурадан озод қилингандан кейин кириб келган. Мамлакат бунинг "меваси", шунингдек хусусий сектордаги ички сармоялар "ҳосили"ни йиғишда давом этмоқда.

2016 йил маълумотларига кўра, Мьянма ЯИМ 68,3 миллиард долларни ташкил қилган. Мамлакат ўз табиий ресурслари, ёш ишчи кучи ва бизнес-сектордаги тараққиёти  билан хорижий сармоядорларни фаол жалб қилмоқда. Бугунга келиб, энергетика соҳаси, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар хориждан молиялаштирилади.

 

5. Хитой

Жаҳон банки тахмин қилган 2017 йилги 6 фоизли ўсиш суръати ўтган йилги кўрсаткич (6,7 фоиз)дан паст бўлса-да, дунёнинг катталиги бўйича иккинчи иқтисодиёти ривожланишда давом этади.

Бу, ҳойнаҳой, молиявий рағбатлар, инфратузилманинг янги объектларига қизиқиш, шунингдек экспорт ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Ҳукумат амалдорларининг хусусий сармоялар ва истеъмолчи харажатларга йўлларни тозалаш ҳақидаги ваъдасига қарамай, 1980-йиллардан бери Хитойда ҳукмрон иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи кучлар ҳеч қаерга йўқолмайди.

Жорий йилда хорижий сармояларнинг 15 фоизга ўсиши кутилмоқда - бу 2016 йилги 4,1 фоизли кўрсаткичга нисбатан олдинга қўйилган қадамдир

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64285 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36420 Lifestyle
Хоуп Хикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 34 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 770 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 300 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 634 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3103 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар