«ПСЖ» «Монако»ни йирик ҳисобда енгиб, мавсумдаги илк совринини қўлга киритди

Спорт 02 Апрель 2017 5910

Франция Лигаси кубоги финал ўйинида «ПСЖ» ва «Монако» клублари тўқнаш келди. Голларга бой бўлган учрашувда парижликлар ғалаба қозонди. 

4-дақиқада Дракслер парижликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 27-дақиқада Лемар ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 44-дақиқада Ди Мария, 54- ва 90-дақиқада Каванининг дубли эвазига "ПСЖ" йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. 

Франция кубоги. Финал.

Монако – ПСЖ 1:4 (1:2, 0:2)
Голлар:
0:1 – 4 Дракслер, 1:1 – 27 Лемар, 1:2 – 44 Ди Мария, 1:3 – 54 Кавани, 1:4 – 90 Кавани.
Монако – Субашич, Глик, Менди, Сидибе (Туре, 90), Жемерсон, Бакайоко, Моутинью, Лемар (Кардона, 77), Бернарду Силва, Мбаппе, Жермен (Дирар, 62).
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Курзава, Орье, Кимпембе, Рабьо, Мотта (Лукас Моура, 87), Ди Мария, Верратти (Матюиди, 81), Дракслер (Пасторе, 55), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Курзава (56), Менди (62), Трапп (66).

Кўпроқ янгиликлар