Англия премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган «Лестер»-«Сток Сити» учрашувида (2:0) мезбонлар ғалаба қозонди.

Натижада жамоа бош мураббийи Крэйг Шекспир Англия премьер-лигасида кетма-кет 4 учрашувда ғалаба қозонган биринчи инглиз мураббийи бўлди.

Шекспир бошчилигида «Лестер» шунингдек «Ливерпуль» (3:1), «Ҳалл» (3:1) и «Вест Ҳэм» (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувларда ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Шекспир  2015/2016 йилда жамоани мамлакат чемпиони қилган Клаудио Раньери истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнига бош мураббий этиб тайинланганди.