Tesla’нинг Gigafactory заводи қурилишидан янги суратлар намойиш қилинди

Технология 02 Апрель 2017 8377

Tesla компанияси Gigafactory заводи қурилиши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишишда давом этмоқда. Куни-кеча завод қурилаётган жойдан олинган 2 та янги сурат чоп этилди. Суратлардан қурилишнинг жадал суръатлар билан бораётганини кўриш мумкин. 

Заводдаги барча ишлаб чиқариш хоналарининг умумий майдони 456 минг квадрат метрни ташкил қилади. Корхонада 6 мингга яқин киши ишлайди.

Компания заводни электр энергия билан мустақил таъминламоқчи. Бунинг учун завод томи тўлиқ қуёш батареялари билан қоплаб чиқилади. Шунингдек, завод периметри бўйича қўшимча қуёш панеллари ўрнатилади. Бу панеллар берадиган умумий электр энергия миқдори 70 МВт ни ташкил қилади. 

Завод ўзини сув билан ҳам мустақил таъминлашни режалаштирмоқда. Бу мақсадда унинг ҳудудида ёпиқ сув таъминоти тизими қурилади. Бу тизим эвазига завод 6 та тозалаш даражасидан ўтган сув олади ва шу тариқа ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган чучук сувнинг 80 фоизини тежайди. Келажакда электр энергияни самарали тежашга имкон берувчи замонавий иқлим назорати тизимини ўрнатиш режалаштирилган. 

Компания вакиллари завод 2020 йилгача тўлиқ қувват билан ишга тушишига умид қилишмоқда. Шунда завод Tesla электромобилларига батареялар ва Powerwall аккумуляторлари ишлаб чиқара бошлайди.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар