Трапмнинг шахсий автомобили кимошди савдосида сотилди

Иқтисодиёт 02 Апрель 2017 15068

Илгари АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган Ferrari F430 автомобили Флоридадаги Auctions America кимошди савдосида 270 минг долларга сотилди. Бу ҳақида FrancePress кимошди савдоси ташкилотчиларига асосланиб, хабар берди

Америка раҳбарининг собиқ автомобили шанба куни сотувга қўйилган. Трамп Ferrari F430'ни 2007 йилда харид қилган. 2,4 минг миль (тахминан 3,8 минг километр) йўл босиб ўтган машина сотилди. Автонинг янги соҳиби номи ошкор қилинмади. 

"Эгаси машҳур кишилар бўлмаган худди шундай моделлар одатда қанча йўл босиб ўтгани, ҳолати ва жиҳозларига қараб, 125-175 минг долларга баҳоланади", - деди Auctions America вакили Эми Кристи. 

Кўпроқ янгиликлар