Венгер мураббийликдан кетишини ўлимга тенг деб атади

Спорт 02 Апрель 2017 4961

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер мураббийлик фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

«Мен фаолиятимни тугатмоқчи эмасман, бу ёшлар учун. Мен каби кекса кишилар учун касбни ташлаш ўлимга тенг.

Шубҳасиз, мен клубга янги келган вақтимдаги каби ғалабаларга чанқоқман. Ҳозирда йигирма йил аввалгига қараганда кучлироқ босимни ҳис қилмоқдаман, аммо ҳамон ғалаба қозонишни истайман.

Ўша вақтдаги «Арсенал» билан ҳозиргисини таққослаш мумкин. Йигирма йил аввал клубда 70 киши ишлар эди, ҳозир эса 700 нафар ходим. «Арсенал»нинг бир дона акцияси ўшанда 400 фунт турар эди, ҳозир - 18 000», - деган Венгер The Telegraph мухбирига.

Эслатиб ўтамиз, Венгернинг шартномаси ёзда ниҳоясига етади, франциялик мутахассис ҳозирча келажак бўйича аниқ қарор қабул қилмаган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар