Янги қарор: Ўзбекистонда хусусий тиббиёт янада ривожлантирилади

Ўзбекистон 03 Апрель 2017 24108

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. 

Ҳужжат соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш, хусусий тиббиёт ташкилотларининг аҳолига юқори технологияли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантиришга қаратилган.

Қуйидагилар соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантиришнинг асосий йўналиш ва вазифалари этиб белгиланди:

  • Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида хусусий тиббиёт ташкилотлари тармоғи фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалаларни тизимли ҳал этиш;
     
  • хусусий тиббиёт ташкилотларининг ташхис қўйиш ва даволаш бўйича замонавий юқори технологияли усулларни кенг қўллаган ҳолда, кенг аҳоли қатламлари, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган хизматлар кўлами ва турларини кенгайтиришни ҳар томонлама рағбатлантириш;
     
  • хусусий тиббиёт ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг замонавий тиббиёт ускуналари, махсус инвентар ва асбоблар билан жиҳозлаш, тиббиёт ихтисосликлари турига мос келадиган ва санитария норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган бино ва хоналар билан таъминлаш;
     
  • қулай кредит ва лизинг механизмларини фаол жалб этиш орқали хусусий тиббиёт ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш кўлами ва ҳажмини тубдан ошириш, хусусий тиббиёт соҳасига хорижий инвестициялар жалб қилишни кенгайтириш ва етакчи хорижий клиника ҳамда тиббиёт марказлари билан ҳамкорликда даволаш-ташхис муассасаларини ташкил этиш;
     
  • тиббий суғурта тизимини кенг жорий этган ҳолда, аҳолига давлат томонидан кўрсатиладиган кафолатли бепул тиббий ёрдами билан бирга сифатли ва арзон маслаҳат-ташхис, даволаш, соғломлаштириш ва бошқа турдаги тиббий хизматлардан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган пулли тиббий хизматлар бозорини жадал ривожлантириш;
     
  • илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, тиббий таълимнинг замонавий усул ва технологияларидан фойдаланиш асосида хусусий тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида сифатли ва самарали тизимни шакллантириш, хусусий тиббиёт муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш. 

Шунингдек қарор билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциациясининг хусусий тиббиёт ташкилотлари учун рухсат берилган тиббий фаолият турларини, жумладан тиббиёт соҳасида талаб юқори бўлган кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик, онкология, эндокринология, кардиология, қон-томир, торакал ва абдоминал жарроҳлик, урология ва бошқа турларини тубдан кенгайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди, бунда тиббий фаолиятнинг аҳолининг саломатлиги, ҳаёти ва санитар-эпидемиологик ҳолатига катта хавф туғдириши мумкин бўлган турларидан ташқари барча тиббиёт турлари қамраб олинади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар