Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 мартдаги 2860-сонли қарорига асосан, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат ҳудуди яратилди.

Маълумот учун, кичик саноати ҳудуди (КСҲ) муҳандис-техник коммуникациялари билан таъминланган, алоҳида ҳолларда ишлаб чиқариш майдонларига эга ер майдонини ўз ичига олган ҳудуд ҳисобланади.

Янгиернинг жабуний ҳудудида жойлашган КСҲнинг фаолият юритиши муддати 30 йилни (кейинчалик узатиш имконияти билан) ташкил қилади.

Ушбу КСҲда умумий қиймати 40 млн долларни ташкил қилувчи 207 та лойиҳа амалга оширилиши керак.

Бунда КСҲда тўқимачилик, пойафзал ва чарм-атторлик, экологик тоза кимё, озиқ-овқат, электротехник саноат, қурилиш материаллари саноати, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳалари бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

КСҲ иштирокчилари – ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналар ушбу ҳудудда жойлаштирилиши ҳақида қарор қабул қилинган санадан қуйидаги тўловлардан озод қилинадилар:

ягона солиқ тўлови;

шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган қурилма, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимдан ташқари). 
 
Бунда бир қатор шартлар амал қилади:

биринчидан, кўзда тутилган имтиёзлар агар иштирокчилар 2000 минимал иш ҳақи миқдорида инвестиция киритсалар 3 йилга берилади;
иккинчидан, агар иштирокчининг йиллик тушуми 1000 минимал иш ҳақидан камроқ бўлса, тақдим  қилинган имтиёзлар солиқ ва божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланиши билан бекор қилинади;

учинчидан, божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда олиб кирилган материаллар улар олиб кирилган вақтдан 3 йил ичида сотилса ёки бепул берилса, божхона тўловлари тўлиқ ҳажмда ундирилади.