Атамбаев: Тартибсизлик истайсанми? Сени қамоқ кутади

Жаҳон 03 Апрель 2017 13351

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев барқарор ривожланиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида иштирок этди. 

«Тартибсизликлар уюштирмоқчимисан? Унда сени тергов изолятори кутади», деган президент.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ўз вақтида намойишлар ва зўравонликлар туфайли ном чиқарганди. Энди эса мамлакатда ислоҳотлар олиб борилмоқда, дунё бу мамлакатни Бутун дунё кўчманчилик ўйинлари орқали билади.

«Энди қўшни давлатлар Қирғизистонни камсита олишмайди. Улар бизга ҳавас билан қарашади», деган Атамбаев.

«Бизнинг мамлакатимиз ва халқимиз шу тўғри йўлда ҳаракатланишда давом этади. Агар биз ўз ютуқларимизни йўқотишни истамасак, 25 йиллик йўл харитасини ишлаб чиқишимиз керак. Мен мамлакатимиз бу йўлда равон ҳаракатланади деб ўйлайман. Турли манфур сиёсатчилар бизни йўлдан чиқариб юбора олмайди», — деган Алмазбек Атамбаев.

У иккинчи инқилоб арафасида ўзи ҳам қамоқда ўтирганини эслаган.

«Мен ҳам шундай камерада бўлганман. Аммо ҳозир бутунлай бошқача вазият. Тартибсизликлар истаяпсанми, унда сени тергов изолятори кутади, эшиклар очиқ.

Тинчлик ва барқарорлик — биз эришган энг асосий ютуқлар. Қирғизистон суверен давлатга айланди. Биз ҳеч кимга бу тинчликка дахл қилишга йўл қўймаймиз. Кимни юборишмасин, энди мамлакат бошқа йўлга бурилмайди. Бизнинг мамлакатимиз миллий ва маданий туғилишнинг тарихий босқичини бошдан кечирди», — деган президент.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53514 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65528 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161119 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26915 Жамият
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 2 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 399 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 840 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Кўпроқ янгиликлар