Россия Бош прокуратурасининг вакили Александр Куренной Санкт-Петербургдаги портлашни теракт сифатида баҳолашга шошилмаслик кераклиги маълум қилди. 

«Ҳозирдан аниқ гап айтиш қийин. Барча версиялар тергов органлари томонидан олиб борилаётган ишлар якунида кўриб чиқилади», — деган Куренной.

Бундан олдинроқ Куреннойнинг ўзи Санкт-Петербургдаги воқеани теракт сифатида баҳолаганди.

Санкт-Петербург метросида 3 апрель, душанба куни юз берган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 20 киши тан жароҳати олган.