Эквадор президенти Рафаэль Корреа президентлик сайловларидан сўнг мамлакатнинг қатор шаҳарларида тартибсизликлар рўй берган ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида ёзган.

«Афсус! Кито, Эсмеральдас, Ибарра ва Асогесда тартибсизликлар. Ўнглар овоз бериш жараёнида эриша олмаган нарсаларига, эндиликда куч билан эришмоқчилар», - дея ёзди президент.

Аввалроқ президентлик сайловларининг 2-босқичида етакчи "Мамлакат альянси" партияси номзоди, мамлакатнинг собиқ вице-президенти Ленин Морено ғолиб бўлгани ҳақида хабар бергандик.