Евроиттифоқда Сурия можароси бўйича стратегия қабул қилинди

Жаҳон 03 Апрель 2017 4305

Европа Иттифоқи 28 мамлакатининг ташқи ишлар вазирлари Сурия можаросини тартибга келтириш бўйича стратегияни қабул қилишди. Бу ҳақида Люксембургда бўлиб ўтаётган ЕИ кенгаши баёнотига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар берди.  

"Кенгаш Суриядаги можаро ЕИга тўғридан тўғри таъсир ўтказаётганини ёдга солмоқда ва у Евроиттифоқ Сурия бўйича стратегия қабул қилиши керак деб ҳисоблайди", - таъкидланади унда. 

Ҳужжатда таъкидланишича, ЕИ стратегияси олти асосий вазифага йўналтирилган: БМТнинг 2254-сонли резолюциясига мувофиқ сиёсий ўтиш орқали урушга чек қўйиш, Сурияда аҳамиятли ва умумқамровли ўтишни таъминлаш, энг муҳтож сурияликларга гуманитар ёрдам кўрсатиш йўли орқали инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, фуқаролик жамиятини кучайтириш орқали демократия, инсон ҳуқуқи ва сўз эркинлигини тарғиб қилиш, ўтиш даврида миллий бирлик ва адолатни тарғиб қилиш мақсадида ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка чақириш ҳамда Сурия халқи ва жамияти барқарорлигини қўллаб-қувватлаш.

ЕИ ташқи ишлар вазирларининг бош мавзуси Суриядаги вазиятга қаратилди. ТИВ раҳбарлари бу маслани 4-5 апрель кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Сурия бўйича Халқаро конференция арафасида муҳокама қилишмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар