Қозоғистонлик Геннадий Головкин ва британиялик Билли Жо Сандерс ўртасидаги титул жанги шу йилнинг июлида Қозоғистонда ўтказилади. Бу ҳақда Остона шаҳри ҳокимиятининг туризм, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Берик Маржикпаев матбуот анжуманида маълум қилган.

Унинг аниқлик киритишича, Головкин имзо қўйган ва жанг 17 июлга белгиланган. 

"Британиялик билан жанг "Астана Арена" стадионида ўтказилади. Шундай экан, пул йиғишни бошланг, чипта арзон бўлмаслиги аниқ", — деган Маржикпаев.

У барча масалалар жангдан икки ҳафта олдин келишиб олинишини қайд этган.

"Ахир бу профессионал бокс, бу бизнесга айланган. Менимча чипта баҳоси 10-15 минг атрофида бўлади", — деган бошқарма раҳбари.

33 ёшли Головкин WBA (Супер), IBO, IBF ва WBC версияларининг ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. У ўз вазнида мутлақ жаҳон чемпионига айланиши учун, Сондерсдан WBO камарини тортиб олиши керак бўлади.