Марғилонда Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси хонадон таъмирланишида ёрдам берди

Ўзбекистон 03 Апрель 2017 7388

Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Зайнабхон Темирова бундан 45 йил аввал 3 нафар қиз фарзанди билан бева қолган. Шу вақтгача мактабда фаррош бўлиб фаолият  олиб борди. 3 нафар қизини турмушга узатди. Турмушнинг ҳақиқий муштини ҳис қилган аёл уй-жойини таъмирлаш учун имкон излади.

Бугунги кунда ая истиқомат қилаётган хонадон таъмирталаб. Унинг кичик хонадони фақатгина лой шувоқ, қишда ёки ёмғирлик кунларда томдан чакки ўтиб хонадонни зах қилиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Т.Худойберганов иштирокида Марғилон шаҳар ҳокимлигида Марғилон шаҳри, Тошлоқ, Ёзёвон ва  Қўштепа туманлари аҳолиси вакиллари билан  сайёр қабуллар ўтказилди. 

Сайёр қабулда Зайнабхон Темированинг мурожаати ҳам ўрганилиб, чиндан ҳам унинг хонадони таъмирталаблиги, бу борада унга кўмак кераклигини инобатга олиниб, у учун 2 хоналик турар жой ажратилди. Шунингдек, хозир истиқомат қилинаётган хонадонини қайтадан таъмирланишига кўмак берилди.

Шу куни мурожат қилган кўплаб фуқароларнинг ишлари бирма-бир таҳлил қилинди. Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ҳамда Фарғона вилояти ҳокими томонидан амалий кўмак берилди.  

Аҳрор Зиё, Фарғона

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар