Пара таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси Африка очиқ чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Спорт 03 Апрель 2017 2714

Руанда пойтахти Кигали шаҳрида 31 мартдан 2 апрелгача Пара Таэквондо буйича Африка II очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 17 мамлакатдан 44 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 4 нафар спортчи - Сарваржон Обиджонов, Санжарбек Мухторов, Зиёда Исоқова ва Фарҳод Мамазиёев ҳимоя қилишди. 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Африка очиқ чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди ва жами 4та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида мусобақани кучли учликда якунлашди. 

Фарҳод Мамазиёев финалга қадар барча рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда Конго Демократик Республикаси вакилини 9:1 ҳисобида таслим қилди ва олтин медални қўлга киритди. Зиёда Исоқова эса финал баҳсида олтин очко эвазига марокашлик рақибасини 1:0 ҳисобида енгди. Сарваржон Обиджонов ва Санжарбек Мухторов бронза медалларга лойиқ кўрилишди. 

Маълумот учун, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган XVI Паралимпия ўйинлари дастуридан Пара Таэквондо ҳам ўрин олган. Африка Очиқ чемпионати ғолиблари ана шу Паралимпия ўйинлари учун қимматли 20 рейтинг очкосини қўлга киритишди. Бобур Қўзиев раҳбарлигидаги терма жамоа 4 апрель куни Тошкентга қайтиб келади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар