Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченко шаҳар метросидаги портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

«10 киши қурбон бўлди, 20 киши жароҳатланди», — дея Полтавченконинг сўзларини келтирган ТАСС.

Бундан олдинги хабарларда портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, камида 50 киши жароҳатлангани айтилганди.

3 апрель куни Санкт-Петербург шаҳри метросида портловчи қурилма ҳаракатга келтирилди. Турли манбаларга кўра, поезд «Технологический институт»дан «Сенной площади» бекатига юра бошлаганида портлаш рўй берган.