Петербургда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Жаҳон 03 Апрель 2017 10031

Санкт-Петербург ҳукумати метродаги портлаш қурбонлари хотирасига 4 апрель кунидан 3 кунлик мотам эълон қилди. Шаҳар губернатори Георгий Полтавченконинг шу ҳақдаги қарори эълон қилинган.

Бундан ташқари, бугун Санкт-Петербургда шаҳар транспортининг барча йўналишларига одамларни бепул ташиш ҳақида кўрсатма берилган.

Uber такси хизмати ҳодиса яқинида бўлган барча петербургликларга бепул хизмат кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. «Яндекс» компанияси эса «Яндекс.Такси» бўйича Петербургдаги барча ҳамкорларидан «имкон қадар кўпроқ автомобилларни йўлга чиқариш» ҳақида илтимос қилган.

3 апрель куни метронинг «Сенная площадь» ва «Технологический институт» бекатларида портлаш рўй бергани хабар қилинди. Аммо метрода фақат битта портлаш содир бўлгани, поезд бир бекатдан иккинчисига юрганида учинчи вагон портлагани ойдинлашди. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 22 киши жароҳатланди.

Кўпроқ янгиликлар