Санкт-Петербург метросида содир этилган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда манбага асосланган ҳолда  «Фонтанка.ру» хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, вагонда портлаш рўй берган вақтда 11 киши ҳаётдан кўз юмган, яна икки киши Мариина шифохонасида жон берган.

Яна бир аёл шифохонага бориш йўлида оламдан ўтган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбон бўлганларнинг жароҳатлари шуни кўрсатадики, портловчи қурилма металл шариклар ва гайкалар билан тўлдирилганди.

3 апрель куни, маҳаллий вақт билан соат 14:40да (Тошкент вақти билан соат 16:40) метронинг «Сенная площадь» ва «Технологический институт — 2» бекатлари оралиғида ҳаракатланишни бошлаган поездда портлаш рўй берди. Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса бўйича ушбу теракт бўйича жиноий иш очган.