3 апрель куни Санкт-Петербург метросидаги теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига 2,025 миллион рублдан ёрдам пуллари ажратилади. Бу ҳақда Миллий суғурта иттифоқи президенти Игорь Юргенсга асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.

Шунингдек, портлаш оқибатида жабрланганларга 2 миллион рублгача бўлган миқдорда пул ажратилади.

Санкт-Петербург метросида 3 апрель, душанба куни юз берган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 20 киши тан жароҳати олган.