Попдаги очиқ мулоқотда мутасаддилар Пиллакаш бозорига беписанд экани айтилди

Жамият 03 Апрель 2017 5535

“43-Поп” сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Нодиржон Мухторов туманимиздаги Сирдарё, Янгиҳаёт, Чодак қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида сайловчилар билан очиқ мулоқотларни ўтказди.

Самимий мулоқотларда депутат Нодиржон Мухторов, ЎзМТДП Поп тумани Кенгаши раиси Умида Сайфиддинова сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, элимиз фаровонлигини юксалтириш ва халқимизни бугунги ва эртанги ёруғ кунларимиздан рози бўлиб тўкин ҳаёт кечиришига қаратилганини таъкидлади. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонлари мазмун-моҳияти хусусида батафсил тушунча берилди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, ЎзМТДП дастурий мақсадлари ва сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, электорат манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, парламентдаги қонун ижодкорлиги фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Учрашувларда сайловчилар ўзларини қизиқтирган бир қатор масалалар билан халқ вакилига мурожаат этдилар. Жумладан, Хўжаобод қишлоқ врачлик пунктида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда бош шифокор Ҳафиза Жалолова сўзга чиқиб, ҚВПда иссиқлик тармоғини яхшилаш, мавжуд штат-ходимларни қисқартирмаслик, ҳудуддаги таъмирталаб йўлларни ободонлаштириш лозимлигини илгари сурди. 26-умумтаълим мактаби биносида ўтказилган учрашувда эса Чодак қишлоғида яшовчи Абдурасул Саматов яқинда ҳарбий хизматни ўтаб қайтган фарзандини ёнғин хавфсизлиги бўлимига ишга жойлаштириш масаласига амалий ёрдам беришни сўради. Пиллакаш маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Озодвой Бозоров МФЙ ҳудудида жойлашган бозор бугунги кунда талаб даражасига жавоб бермаслигини айтиб, унда озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмлар ҳеч қандай сертификатсиз сотилаётгани, бозордаги тартиб-интизомнинг йўқлиги оқибатида кўчада ҳаракатланиш учун қийинчиликларга дуч келинаётганини, бу борада солиқ ва бошқа тегишли идоралар томонидан ҳеч қандай амалий чора-тадбирлар кўрилмаётганини қайд этди.

Депутат сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган масалалар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ижобий ечим топилиши ҳамда бунда парламент ва жамоатчилик назорати механизмларидан унумли фойдаланишини алоҳида қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, очиқ мулоқотлар давомида бир қатор фуқаролар аввалги учрашувларда ўртага ташланган муаммоларни бартараф этилгани, таклиф-ташаббуслар қўллаб-қувватлангани учун Нодиржон Мухторовга миннатдорчилик сўзларини изҳор қилдилар:

Гўшамизда аҳоли сони ошиб бораётгани натижасида ўқувчилар сони ҳам кўпайган эди. Биз айни шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, 19-умумтаълим мактабига алоҳида филиал барпо этишни сўраб, депутатимизга мурожаат қилган эдик, - дейди Хонобод маҳалласида яшовчи фуқаро Турсунбой Сувондиқов. – Нодиржон Мухторовнинг ташаббуси ва амалий саъй-ҳаракати билан 140 ўринга мўлжалланган янги филиал биноси қад ростлади. Бу ўз навбатида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидан кўзда тутилган олижаноб мақсад-вазифаларга ҳамоҳангдир. Бунинг учун депутатимиздан бағоят хурсандмиз.

Оқилхон Дадабоев,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Наманган вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар