Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни “Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси ўртасидаги ушлаб бериш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси қонунни 2017 йилнинг 16 февраль куни қабул қилди ва Сенат ҳужжатни 2017 йилнинг 28 март куни тасдиқлади.

Битим Тошкентда 2016 йилнинг 17 октябрь куни имзоланганди.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Салоҳиддин Раббоний томонидан имзоланган.