Путиннинг Петербургга келишига «тайёргарлик». Теракт янада йирикроқ бўлиши мумкин эди

Жаҳон 03 Апрель 2017 54051

3 апрель куни, Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургга келган кунда шаҳар метросида портлашлар содир бўлди.

«Сенная майдони» ва «Технология институти» бекатларида юз берган портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 50 киши жароҳатланди.

Санкт-Петербург метросида портлаш, қурбонлар бор

Маҳаллий вақт билан соат 15:40дан бошлаб Санкт-Петербург метросига кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилган. Шаҳар губернатори Георгий Полтавченко фавқулодда ҳолат бўйича режани ишга туширган.

Петербургда қўлбола бомбалар орқали портлашлар содир этилган

«Фонтанка» хабарига кўра, метрода яна бир портламай қолган бомба топилди. Қурилма «Площадь Восстания» бекатига ўрнатилганди. Уни зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш керакки, бу воқеа мамлакат президенти Владимир Путиннинг Санкт-Петербургга ташрифига тўғри келди. У бугун шу шаҳарда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашганди.

Путин теракт вариантини истисно этмади

Тармоқларда истеҳзо билан шаҳарда президентнинг келишига шундай «тайёргарлик» кўрилгани ҳақида айтишмоқда.

Сўнгги марта Россияда метродаги портлаш 2010 йили содир бўлган эди. Ўшанда 45 дақиқалик фарқ билан Москва шаҳри метросининг  «Лубянка» ва «Парк культуры» бекатларида портловчи қурилма ишга тушган, портлашлар оқибатида 41 киши ҳалок бўлган ва 88 киши жароҳатланганди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар