Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 4—5 апрель кунларига белгиланган давлат ташрифи қолдирилмайди. Санкт-Петербург метросида юз берган терактдан сўнг «РИА Новости» агентлиги  Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихона вакилига шу борада мурожаат қилган.

«Ўйлашимча, ташриф амалга ошади», — деган элчихона вакили.

Бугун, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра ушбу портлаш туфайли 10 киши ҳалок бўлган, 22 киши жароҳатланган.

Шавкат Мирзиёев 4 апрель тонгида Москвага учиб кетади