Сеул: Пхенчханда бўлиб ўтадиган Олимпиадада шимолий кореялик спортчилар ҳам иштирок этиши мумкин

Спорт 03 Апрель 2017 3240

Жанубий Корея ҳукумати 2018 йилги қишки Олимпиадада қатнашмоқчи бўлган шимолий кореялик спортчиларга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Шимолий Кореянинг Жанубий Корея ҳудудида бўлиб ўтадиган спорт тадбирларидаги иштирокига келадиган бўлсак, агарда улар барча керакли қоидалар ва жараёнларга амал қилишса, биз уларнинг келишига қаршилик қилмаймиз», - дейилади Корея Республикасининг бирлашув ишлари бўйича вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун, XXIII қишки Олимпия ўйинлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

Кўпроқ янгиликлар