АҚШ президенти Дональд Трамп Financial Times нашрига интервьюсида Хитой ва унинг раиси Си Цзиньпинга ҳурмат билан қарашини айтди.

"Мен Си Цзиньпинни жуда ҳурмат қиламан. Мен Хитойни жуда ҳурмат қиламан. Бизлар икки давлат учун фойдали бирор иш қилсак, ҳеч ҳам ажабланмаган бўлардим", деб айтган Трамп.

Аввал маълум қилингандек, Трамп Флоридадаги қароргоҳида 6-7 апрель кунлари Си Цзиньпинни қабул қилади.