АҚШ президенти Дональд Трамп Financial Times газетасига берган интервьюсида инаугурация маросимидан бир неча ой ўтган бўлса-да,  иши ўзига ҳамон ёқаётганини маълум қилди.

"Ҳақиқатдан ҳам менга бу ёқмоқда. Бу менга роҳат бағишламоқда. Биз кўп нарса қилдик. Ишларимиз ривожланишда давом этмоқда", - деди Трамп журналистнинг ўз иши ёқаётгани ҳақидаги саволига жавоб қайтариб.

Дональд Трамп 20 январь куни расман АҚШнинг 45 президенти бўлди. У сайловларда демократлар вакили Ҳиллари Клинтонни ортда қолдирди.