АҚШ президенти Дональд Трамп Санкт-Петербург метросида содир этилган портлашни "жуда даҳшатли" деб атади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Даҳшатли ҳодиса – бундай ҳодисалар бутун дунёда юз беради. Жуда даҳшатли ҳодиса", деб айтди Трамп ундан бўлиб ўтган воқеага изоҳ бериш сўралганда.

Аввалроқ Apple раҳбари Тим Кук рус тилида Петербургда портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.

3 апрель куни Москва вақти билан соат 14.40да Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" станциялари ўртасидаги йўлда портлаш юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган. Тергов қўмитаси теракт бўйича жиноий иш қўзғатган.