Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 4 апрелидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3623 сўм 7 тийин этиб белгиланди. Бу 28 мартдаги курсга нисбатан 28 сўм 13 тийинга кўп.

Қайд этиш керакки, кейинги ҳафталарда доллар расмий курси ҳар ҳафтада қарийб 50 сўмдан ўсиб бораётганди.

4 апрелдан эътиборан, 1 евро қиймати 3914 сўм 42 тийин (28 мартдаги курсга нисбатан 30 сўм 47 тийин қиммат).

1 Россия рубли -   64,74

1 фунт стерлинг -  4544,06

10 япон иен   -    325,41     

1 исланд кронаси -   32,04

10 вон -   32,56

1 Кувайт динори  - 11890,62

100 ливан фунти - 240,61

1 Малайзия ринггити -  818,96

1 Норвегия кронаси  -  422,28

1 юань -     526,36

1 Сингапур доллари - 2594,58

1 Швед кронаси - 404,79  

1 Швейцария франки -   3620,54

1 БАА дирҳами    -      986,41

1 Миср фунти -    199,07

1 Дания кронаси -     520,21

1 Австралия доллари  -  2757,16

1 турк лираси -     998,31    

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.