2016 йилда 9,5 мингдан ортиқ жисмоний шахс мол-мулкини ноқонуний равишда ижарага берган

Жамият 04 Апрель 2017 4482

Ўтган 2016 йилда 9553 нафар жисмоний шахслар томонидан мол-мулкини ноқонуний равишда ижарага бериш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Жорий йилнинг ўтган даврида 801 нафар фуқаро кўчмас мулкларини (турар ва нотурар жой)ларни тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ижарага берганлиги аниқланган.

Солиқ кодексининг 192-моддасида декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.

Жисмоний шахслар тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қўлланилмаган имтиёз суммаларини доимий яшаш жойидаги солиқ органлари тақдим этиладиган жами йиллик даромадлари ҳақидаги декларациялари асосида солиққа тортилмайдиган даромадларини солиқ солинган даромадлардан чегириш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар