Шу йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон фармацевтларининг Pharmclub.uz ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил қилинди. 

Тадбирда мутахассислар мамлакат раҳбарияти томонидан эркин иқтисодий зоналар ташкил этилаётгани, бу эса барча ишлаб чиқариш корхоналари қатори фармацевтика корхоналарига ҳам қатор имтиёзлар беришини алоҳида қайд этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги “2016-2020 йилларда республикада фармацевтика саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига асосан, 2020 йилгача бўлган даврда фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича жами 67 та инвестицион лойиҳалар ижроси режалаштирилган. 

Шунингдек, Бўстонлиқ, Зомин, Бойсун туманларида ва Сирдарё вилоятида эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилаётганлиги маҳаллий фармацевтика саноатининг янада ривожланиши, ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тури ва ҳажмининг ошиб бориши ҳисобига дори таъминотини янада яхшилашда муҳим ўрин тутади.