Motorola ходими ва илк мобил телефон яратувчиси Мартин Купер портатив қурилмадан биринчи бор қўнғироқ қилганига 44 йил тўлди.

Мартин Купер 1973 йилда Motorola DynaTAC номи остидаги илк мобил телефонини чиқарди. Бу катта қурилма 1,15 кг. оғирликка эга бўлиб, узунлиги 22 см.ни ташкил қилган. Унда 10та рақамли ҳамда қўнғироқ қилиш ва уни тўхтатишга мўлжалланган иккита тугмача бўлган. DynaTAC фақатгина қўнғироқ қилишга мўлжалланганди.

Телефон суҳбат режимида ярим соат-бир соат ишлаган бўлиб, жуда узоқ вақт қувватлантирилган – 10 соат.

Қизиқарли факт

Тахминларга кўра, Мартин 3 апрель куни рақобатчи AT&T компанияси ходими Жоэль Энгелга қўнғироқ қилган. Улар нима ҳақда гаплашишгани ҳозиргача номаълум. Бироқ айнан шу кун дунёда мобил телефон орқали қўнғироқ амалга оширилган биринчи кун бўлган, деб ҳисобланади.

Мартин Купернинг Motorola DynaTac биринчи телефони билан биргаликдаги, шунингдек бошқа тугмали телефонлар фотосуратларини тақдим этамиз.

Motorola DynaTAC – энг биринчи мобил телефон ҳисобланади. У 1973 йилда чиқарилган бўлиб, ўз ихтирочиси томонидан илк қўнғироқ амалга оширилган.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Nokia 3310 – бу ҳам энг оммабоп телефонлардан бири. 2000 йилда Nokia 3210’ни алиштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Юқори чидамлик ва қулайлиги туфайли ускуна жуда машҳур бўлиб кетган.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Ericsson T68 – панелида “Sony Ericsson” ёзуви пайдо бўлган илк телефон саналади.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Nokia 6200 – EDGE’да ишлаши мумкин бўлган илк уяли телефон. 2002 йил.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Motorola V70 – “ротатор” форм-факторидаги илк уяли телефон аппарати. 2002 йилда чиқарилган.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Motorola RAZR V3 – ажойиб дизайн сабаб машҳур бўлиб кетган телефон. “Ёпилувчи” ускуна ўта ингичка профилга ҳамда металл пластинали клавиатурага эга бўлган. 2004 йилда чиқарилган.
Фото: Hi-tech.mail.ru