Чилилик футболчи Алексис Санчеснинг «Арсенал»даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

The Telegraph нашри берган хабарга кўра, 28 ёшли футболчига «Челси», «ПСЖ», «Ювентус» ва Хитойнинг бир неча клублари қизиқиш билдирмоқда. Аммо футболчининг ўзи «Челси»га ўтишни истамоқда.

Шартноманинг молиявий томонлари «кўклар»ни ташвишга солаётгани йўқ. Бироқ «Арсенал» Санчесни қўйиб юборишни истамаяпти. Айниқса тўғридан-тўри рақобатчига футболчини сотишни хоҳламаяпти.

Санчес ўзи учун асосий вариант сифатида «Челси»ни кўрмоқда, бироқ бошқа клублардан тушадиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.